Учрашувда муносиб меҳнат тизимини такомиллаштиришда парламентнинг таъсирчан кучи ва ваколатларидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенциясини (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди.
Пойтахтимизда «Бандлик ва ижтимоий ҳимояни уйғунлаштириш орқали Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Унда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш орқали ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси – Муносиб меҳнат ва одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева Халқаро Меҳнат Ташкилотининг департамент директори Корин Варга билан учрашди.
Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унгбо билан Женева шаҳридаги учрашувида ҳамкорлик алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева ХМТ Меҳнат конференциясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди.