Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюросида учрашув ўтказилди

    Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева ХМТ Меҳнат конференциясида иштирок этиш учун Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди.

    ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси директори Мария Хелена Андре билан ўтказилган мулоқотда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, ХМТ билан ҳамкорликда ўқув дастурларини йўлга қўйиш орқали касаба уюшмалари мутахассисларининг малака ва салоҳиятини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистонда тадбиркорликнинг фаол ривожланиши, хусусий сектор улуши ортиб бориши ва халқаро брендлар томонидан Ўзбекистон бозорига қизиқиш кучайиши муносабати билан хусусий корхоналарда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates