баннер
24 мар 2025
04:33

    Халқаро олимпия қўмитасига янги президент сайланди

    Зимбабвелик 41 ёшли Кирсти Ковентри қўмита президентлигига саккиз йиллик муддатга сайланди.

    Бу ҳақда ташкилот сайти орқали маълум қилинди. У ХОҚ тарихида президент лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлиб, шу йилнинг 23 июнь куни ваколатлар топширилганидан кейин ишга киришади.

    «Мен шундай ҳаракат қиламанки, барчангиз бугун қабул қилган қарорингиздан фахрланасиз. Олдинда бизни кўплаб ҳамкорликдаги ишлар кутмоқда. Бу сайлов кураши ғоят ажойиб бўлди», деган Ковентри сессия иштирокчиларига.

    Собиқ сузувчи Ковентри икки карра Олимпиада ва етти карра жаҳон чемпиони, бир нечта жаҳон рекордларини ўрнатган. Зимбабведа Ковентри 2018 йилдан бери спорт вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. 2013 йилдан бери у ХОҚ аъзоси. Шунингдек, у 2017 йилдан 2024 йилга қадар Халқаро сёрфинг федерацияси вице-президентли лавозимида ҳам фаолият юритган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech