Қайд этилишича, ушбу янгиланишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити“ клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 12 миллион евродан 35 миллион еврога кўтарилди.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир йилда Ҳусановнинг трансфер нархи 1,5 миллион евродан 2 миллион еврога, октябрь ойида эса 5 миллион еврога, декабрь ойига келиб 12 миллион еврогача кўтарилган эди.
Абдуқодир Ҳусанов қишда Англияга кўчиб ўтгач, 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида февраль ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Ҳусанов шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳаракат қилган энг қиммат футболчи сифатида рекорд ўрнатди.