Харбинда IX қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

    Чанғи альпинизми бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жасур Шамсиддинов ва Феруза Бобоқулова делегациямиз байроқдорлари бўлди.

    Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирок этган маросимда 34 та мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўз байроқларини баланд кўтариб ўтди.

    Чанғи альпинизми бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жасур Шамсиддинов ва Феруза Бобоқулова делегациямиз байроқдорлари бўлишди.

    Қишки Осиё ўйинларида 24 нафар мамлакатимиз спортчилари конкида югуриш, шорт-трек, фигурали учиш, тоғ чанғиси, чанғи-альпинизм, биатлон каби йўналишларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

    14 февралга қадар давом этадиган IX қишки Осиё ўйинларида 34 та давлат атлетлари 11 та спорт турида 64 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates