2025 йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қиладиган давлат номи ўзгарди.
Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Instagram саҳифасида эълон қилди.
"Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон мезбонлигида Тошкентда ўтказилиши керак бўлган Ёшлар ўртасидаги 3-Осиё ўйинлари 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилишини маълум қилади. Бугун, 2 декабр куни ўтказилган ташкилот ижрои қўмитаси йиғилишида бу ҳақдаги қарор қабул қилинди", - дейилади Осиё Олимпия кенгаши расмий ахборотида.
Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган.