Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида мутасаддилар объектларнинг бугунги кундаги ҳолати билан яқиндан танишиб, уларга жараён учун масъул мутахассислар бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирги кунга келиб, металл конструкция ишлари аллақачон якунланган бўлиб, объектларнинг ташқи қисмини ёпиш жараёни кетмоқда. Қурувчилар ҳар бир деталга алоҳида аҳамият қаратилаётгани, фойдаланилаётган маҳсулотларнинг аксарияти пишиқ материаллардан тайёрланаётганини қўшимча қилди.
Суҳбат давомида Ўйинлардан кейин объектлардан самарали фойдаланиш масаласи ҳам яна бир карра кўриб чиқилди. Расмийлар ўрганиш чоғида иш самарадорлигини ошириш борасида керакли тавсияларни бериб ўтишди.