Хитой билан кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 9 август 2022 1079

    Жорий йил 9 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида Хитой Халқ Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни чуқурлаштириш борасидаги масалаларни муҳокама этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси раҳбарлари иштирок этди.

    Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича идоралараро, тармоқлараро ва ҳудудлараро даражаларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, янги истиқболли битимлар ва шартномалар тузиш, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда хитойлик шерикларнинг грант ёрдамини жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Хусусан, савдо-иқтисодий, саноат ва ҳудудлараро муносабатлар, транспорт, энергетика, фармацевтика, кимё ва нефть-кимё, автомобилсозлик, кончилик, металлургия, пиллачилик, пахтачилик, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фан, таълим ва маданият соҳаларида, тўқимачилик маҳсулотлари, чарм буюмлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик йўналишларида инвестициявий битимлар ва савдо шартномаларини ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Шунингдек, йиғилишда жорий йил август ойида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 6-йиғилишига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди. Ҳукуматлараро қўмитанинг 7 та кичик комиссиялар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари танқидий руҳда таҳлил этилди. Қисқа муддатда инвестициявий таклифлар, ҳужжатлар ва битимларни ишлаб чиқиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди, шунингдек устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш топширилди.

    Учрашув якунида вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг масъул раҳбарларига муҳокама этилган масалалар ва белгиланган вазифалар доирасида қўшимча топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates