Юқори ҳароратли газ билан совитилган реактор синовдан ўтказилди ва тижорий фаолиятини бошлашдан олдин 168 соат давомида узлуксиз ишлади, деб хабар беради Sof Energiya журнали.
Юқори ҳароратли газни совитиш 4-авлод АЭСларининг асосий афзаллиги ҳисобланади. Бу электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнининг юқори даражада хавфсизлигини таъминлаш имконини беради ва бундай энергия тизимларини ривожлантириш учун кенг истиқболларни очади.