Хитойда кучли ёмғир туфайли 20 мингдан ортиқ инсон эвакуация қилинди

    Хитойнинг жануби-шарқидаги Цзянси провинцияси маъмурлари кучли ёмғир туфайли 21 минг кишини эвакуация қилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳокимиятларга таяниб.

    Хабар қилинишича, сешанба куни бошланган ёмғир натижасида 117 уй вайрон бўлган, шунингдек 24,3 минг гектар қишлоқ хўжалик экинлари йўқ бўлиб кетган.

    Таъкидланишича, ёмғир туфайли юз берган тошқинлар деярли 380 минг кишининг нормал ҳаётини издан чиқарган. Ёмғир зарари тахминан 49,3 миллион долларга баҳоланмоқда.

    Метеорологлар ёғингарчиликни якшанба кунигача давом этишини тахмин қилишиб, юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар ҳақида аҳолини огоҳлантирмоқда.



    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates