Унда юртимизда расмий фаолият юритаётган 16 та диний конфессия вакиллари иштирок этди.
Кенгаш 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, 2018 йилдан бошлаб унинг таркиби кенгайди. Бугунги кунда кенгаш таркибига барча диний конфессиялар вакиллари киритилган бўлиб, аъзолар сони 17 нафарга етган.
Йиғилишда илк бор Кенгаш аъзолари билан бир қаторда Республика парламенти, вазирлик ва идоралар ҳамда турли ташкилот вакиллари ҳам кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Шунингдек, унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс Ҳалимов ҳам қатнашди.
Кенгаш республикадаги барча диний конфессиялар фаолиятини мувофиқлаштирувчи маслаҳат органи бўлиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— давлат, диний конфессиялар ва турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар ўртасида доимий ва самарали мулоқотни ўрнатиб бориш;
— мамлакатдаги барча диний конфессияларнинг орасида ўзаро ҳурмат ва ижтимоий тотувликни янада мустаҳкамлаш;
— жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар аҳоли ўртасида ўзаро тушуниш ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш;
— фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, конфессиялараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
Сўнгги йилларда Кенгаш йиғилишлари мамлакатнинг турли ҳудудларида сайёр шаклда ўтказилмоқда. Бу эса конфессиялар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ва жамиятда ҳамжиҳатликни кучайтиришда муҳим қадам бўлмоқда.
Ҳамкорлик материали