Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш қарийб 16 фоиз

    2022 йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 15,9 фоизни ташкил этди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2022 йилда Ўзбекистон ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланиши ўрганиб чиқилди.

    Ўрганишлар 2022 йилда хизматлар соҳасининг жадал суръатларда ривожланганлигини кўрсатди. Соҳадаги ўсиш 2021 йилдагига нисбатан 15,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич асосан алоқа ва ахборотлаштириш, таълим, яшаш ва овқатланиш, кўчмас мулк, ижара, транспорт ҳамда молиявий хизматлар каби йўналишлардаги сезиларли ўсиш (112-129,5 фоиз) ҳисобига таъминланди.

    Аҳолининг реал даромадлари юқори бўлган Тошкент шаҳри билан бир қаторда, Наманган, Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам хизматлар соҳасида юқори ўсишга эришилди. Бутун мамлакатдаги каби бу ҳудудларда ҳам асосан молиявий хизматлар ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига талаб юқори бўлди.

    Андижон ва Сирдарё вилоятларида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўртача ўсиши суръати (112,5-113 фоиз) бироз пасайди. Бунга мазкур ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий йўналиши бўлган савдо ва транспорт хизматларининг (жами хизматлар ҳажмидаги улуши мос равишда 50,6 ва 38,2 фоиз) ўсишидаги секинлашиш сабаб бўлди.

    Мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасида қандай таркибий ўзгаришлар рўй берди?

    Биринчидан, 10 та ҳудудда ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши ортиши таъминланди (ЯИМ таркибидаги улуши 2021 йилдаги 39,6 фоиздан 2022 йилда 41,5 фоизга ортди). Маълумот учун: Россия Федерациясида ЯИМ таркибида хизматларнинг улуши 68, Қозоғистонда 64, Беларусда 59, Жанубий Кореяда 60 ва ривожланган давлатларда 74 фоиздан юқори. Ҳудудлараро тафовутларни (Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда) 2 баробардан 1,9 баробаргача қисқартиришга эришилди. Аксарият ҳудудларнинг (8 та ҳудуд) республика бўйича хизматлар ҳажмидаги улуши (Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда) ортди.

    Ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси қандай?

    Мамлакатнинг кўпгина ҳудудларида (7 та ҳудуд) аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 5-6 миллион сўм оралиғида бўлиб, Навоий, Тошкент ва Бухоро вилоятларида бу кўрсаткич 7,9-10 миллион сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳри 47,2 миллион сўмлик кўрсаткич билан бу йўналишда ҳам етакчи мавқега эга.

    Умуман олганда, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бир томондан, бандликни, шу жумладан, ўз-ўзини банд қилиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг асосий омили ҳисобланса, бошқа томондан, ҳудудлар иқтисодий ривожланишининг потенциал драйвери бўлиб хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates