баннер
14 мар 2025
22:42

    Хоразм вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Хоразмда 25 сотих ерни 66 000 доллар эвазига расмийлаштирмоқчи бўлганлар ушланди.

    Бу ҳавда Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

    Қайд этилишича, Гурлан туманида Б.Ю. (муқаддам судланган) ва Д.Ю. бошқа бир фуқаронинг ишончига киради. Улар Шовот тумани, “Мевазор” МФЙ ҳудудидаги давлат заҳирасида турувчи 25 сотих ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда беришади. Эвазига 66 000 АҚШ доллари сўрайди. Бунинг учун юқори лавозимда ишловчи танишларини ишга солишини айтишади.

    Сўралган пулдан 45 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech