баннер
15 мар 2025
11:08

    Сенат ташаббуси билан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик кучайтирилади

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилишида мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасига (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар муҳокама этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенати қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Мазкур ташаббус доирасида парламентнинг юқори палатаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратяпти.

    Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган қилмиш эҳтиётсизлик оқибатидаги жиноят сифатида эътироф этилса-да, охирги вақтларда бу турдаги қилмишлар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари, айниқса пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларини ҳуқуқларини очиқ менсимаслик, айниқса муқаддам йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ёки йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар, шунингдек, мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахслар томонидан содир этилаётганлиги кузатиляпти.

    Хусусан, 2020–2024 йиллар давомида маст ҳайдовчилар сабабли 600 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлса, 2024 йилнинг ўзида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан 405 та ЙТҲ рўйхатга олинган.

    Шу боис Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мутасадди вазирлик ва идоралардан олинган фикрлар асосида Жиноят кодексининг 266-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузган ҳайдовчиларга нисбатан жиноятнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда жазо чораларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

    Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда қонунчилик таклифларини такомиллаштириш ва мазкур соҳадаги қонунчилик нормаларини янада кучайтириш юзасидан ишларни давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech