Хоразмдаги металлоломга топширилган снаряд портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

    Ижтимоий тармоқларда апрель ойида Хоразм вилояти Янгиариқ туманида снаряд портлаши оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.

    Вазирликнинг такидлашича, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

    "Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.
    Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.

    Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates