“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловида қатнашиш учун 7 мингга яқин мактаб рўйхатдан ўтди

    Жорий йилнинг апрел ойида ўтказилиши режалаштирилган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун айни вақтга қадар 7 мингга яқин мактаб рўйхатдан ўтган.

    Шундан, 6316 та мактаб инглиз тили, 203 та мактаб немис тили ва 176 та мактаб француз тили бўйича синовларга киришади.

    Эслатиб ўтамиз, Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомига кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

    Мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари

    1-ўрин учун – 100 миллион сўм;

    2-ўрин учун – 75 миллион сўм;

    3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари

    1-ўрин учун – 250 миллион сўм;

    2-ўрин учун – 200 миллион сўм;

    3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

    Республика босқичи ғолиблари

    1-ўрин учун – 500 миллион сўм;

    2-ўрин учун – 400 миллион сўм;

    3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

    Президент соврини учун ўтказилаётган танловнинг мукофот жамғармаси 54 миллиард сўмни ташкил қилиб, бунда ғолиб мактаб қарийб 1 миллиард сўмгача бўлган пул мукофотини қўлга киритади.

    Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи май ойида, учинчи (республика) босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates