Хотирани тикловчи дори воситаси топилди

    Римдаги Муқаддас юрак католик университети олимлари хотирани тикловчи дорини аниқлашди. Шунингдек, у мияни ёшартирувчи таъсирга ҳам эга.

    Тадқиқот давомида олимлар соғлом мияда хотирада муҳим роль ўйнайдиган LIMK1 оқсилини генетик жиҳатдан ўзгартирди. Хусусан, у нейротармоқларда маълумот узатишни кучайтирадиган ва ўрганиш ва хотира учун муҳим бўлган дендритик жараёнларнинг шаклланиши учун зарурдир.

    Мутахассислар ушбу оқсилнинг фаоллигини дори воситаси ёрдамида тартибга солишга эътибор қаратишди. Танланган рапамицин моддаси синаптик қайишқоқликни рағбатлантирди ва хотирани сезиларли даражада яхшилашга ёрдам берди. Илгари унга асосланган дори воситаси мияни ёшартиришда самарали таъсир кўрсатган эди.

    Ушбу кашфиёт деменция каби нейродегенератив ва психиатрик касалликларни даволаш учун янги имкониятлар яратади. Келажакда Альцгеймер касаллигида мазкур ёндашувнинг самарадорлигини синаб кўриш режалаштирилган, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates