Акция доирасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича маълумотлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади. Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш асносида
мурожаатлар ўрганилади ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилади. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.