Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди

    "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Ижтимоий тармоқлар орқали Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд. сўмдан ортиқ бўлган "qadriyatim,uz", "tanlov,manaviyat,uz" сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

    Ушбу ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.

    Ўрганиш ишлари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates