"Яшил макон": 53 нафар масъул шахс жаримага тортилди

    Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 23 январдан 22 июлга қадар ўтказилган ўрганиш давомида Учқудуқ туманида 10 нафар, Конимех туманида 7 нафар, Навбаҳор туманида 6 нафар, Кармана туманида 5 нафар, Қизилтепа туманида 5 нафар, Томди туманида 5 нафар, Хатирчи туманида 5 нафар, Зарафшон шаҳрида 4 нафар, Нурота туманида 3 нафар, Навоий шаҳрида 2 нафар, Ғозғон шаҳрида 1 нафар масъул шахслар томонидан ҳудудларда 2023 йил кузи ва 2024 йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаганлиги, суғорилмаганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан 53 нафар масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 3 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 180 млн 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Айни дамда нафақат Навоий вилояти, балки бутун республика миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates