Хусусий олийгоҳлар монополия ва коррупцияга барҳам беради

    Ҳукумат 16 июн 2021 1292

    Айни пайтда Президентимиз раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

    Ўтган 3 йилда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 65 тадан 117 тага кўпайди, қабул 3 баробарга ортди (66 мингтадан 181 мингтага). ОТМларга 2017 йилда 729 мингта ҳужжат топширилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллионга етди.

    Кейинги йилларда мамлакатимизда 26 та хорижий ОТМ филиали ташкил этилиб, 100 дан ортиқ етакчи олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та касб бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 баробарга оширилди.

    – Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Яқин-яқингача давлат ОТМлари монополия бўлиб, шундан фойдаланиб келган эди. Сўнгги йилларда яратилган шароитлар сабаб, соҳага рақобат кириб келди, хусусий ва хорижий ОТМлар кўпаймоқда ва бу, албатта, вазиятни ўзгартиради, – деди Шавкат Мирзиёев

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates