Яна 250 нафар фуқаро Амур вилоятига ишга кетади

    Ижтимоий ҳаёт 19 январ 2021 1515

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия даврида аҳолини хорижга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича Россиядаги йирик иш берувчилар билан келишувларга эришилган.

    Келишувларга мувофиқ, ўтган даврда Агентлик томонидан Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қурилиш объектлари учун Наманган вилоятидан 600 дан ортиқ фуқаролар ишга юборилган.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерацияси Амур вилоятидаги “Мурад” МЧЖ билан имзоланган шартномага асосан Агентликнинг Наманган вилояти филиалида иш берувчи вакили иштирокида танлов ўтказилди.

    Танловда иштирок этган 270 нафар фуқародан 250 нафари танлаб олинди. Ушбу фуқаролар январь ойи якунига қадар қурилиш ишларига юборилиши режалаштирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates