Қарорга кўра, тадбиркорлар касаначиликни ташкил этганидан камида 3 ой ўтгандан сўнг субсидия олиш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида:
- талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;
- тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.