баннер
15 апр 2025
19:14

    Талабгорлар архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказилади

    Ҳукумат қарори (208-сон, 08.04.2025 й.) билан “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

    Регламент ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга масъул шахснинг компетентлиги юзасидан уни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

    Давлат хизмати ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

    Аттестация ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга қўйиладиган малака талабларига талабгорнинг мувофиқлигини аниқлаш ва касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.

    Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМ нинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

    Ўтказилган аттестация натижаси бўйича ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга деб топилган талабгорга QR-код қўйилган гувоҳнома юборилади.

    Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 3 йил.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech