Яна бир халқаро ташкилотда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

    Халқаро ҳамкорлик 2 декабр 2022 492

    Канкун шаҳрида бўлиб ўтган 30-Халқаро Нотариуслар Конгрессида Ўзбекистон Нотариал палатаси Халқаро нотариуслар иттифоқининг 91-аъзоси этиб қабул қилинганди ва Ўзбекистон Республикаси мадҳияси садолари остида давлатимиз байроғи кўтарилди.

    Бу Янги Ўзбекистоннинг барча нотариуслари учун, балким бутун Ўзбекистон ҳалқи учун ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар тўғри йўлда амалга оширилаётганлигини яна бир бор тасдиқлайди.

    Ўзбекистон байроғи Конгрессда иштирок этаётган 90 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан тик турган ҳолда, олқишлар билан кутиб олинди.

    Конгрессда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Д.Ашуров Янги Ўзбекистоннинг янги нотариатини тақдимот қилиб, нутқ сўзлади.

    Конгрессда Ўзбекистон делегациясига Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзолик нишони тантанали равишда топширилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон нотариат тизими Халқаро нотариуслар иттифоқиниг янги, 91-аъзоси ҳисобланади ва бу каби ютуқ нотариат соҳасида 2017 йилда бошланган ислоҳотлар самараси десак, муболаға бўлмайди.

    Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошчилигидаги делегация ХНИ Бош Ассамблея аъзолари томонидан илиқ қарши олинди.

    Ўзбекистон делегацияси Конгресс арафасида бўлиб ўтадиган турли институционал учрашув ва тадбирларда фаол иштирок этди. Хитой, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Литва, Эстония ва бошқа давлатлар делегациялари билан алоҳида учрашувларда келгусида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    2020 йил 22 январда ташкил этилган Ўзбекистон нотариал палатаси бугунги кунда 928 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ўз аъзолигига қабул қилган.

    Бугунги куннинг муҳим талабларидан бири – ҳар бир соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистонда ҳам халқаро тажрибани ўрганган ҳолда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилиб, нотариат соҳаси тўлиқ рақамлаштирилди. Мазкур тизимга 15 дан ортиқ турли давлат идоралари интеграция қилинди.

    Ушбу тизим туфайли барча маълумотлар “Ягона дарча” тамойили остида электрон тарзда амалга оширилмоқда.

    Нотариал палатанинг вазифаси қонун ҳужжатларининг бир хил тарзда қўлланилишига доир таклифлар ишлаб чиқиш, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолатларда ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишдан иборатдир.

    Нотариатнинг ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, нотариал ҳаракатлар бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига таклифлар киритиш, нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, хорижий ҳамкорлар, шунингдек тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда нотариал фаолиятни такомиллаштириш, аҳолига қулайликлар яратиш масалалари бўйича тизимли иш олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates