"Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

    Қарши шаҳрида "Yangi  Nafas" оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўтказиладиган ушбу тадбирларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг таклифи билан уч йилдан буён ўтказиб келинаётган “Yangi Nafas" спорт ҳаракати бошқарувида давлат байроғи қабул қилинган муҳим санани соғлом турмуш тарзи тарафдорлари билан биргаликда нишонлаш кўзда тутилган.

    Матбуот анжуманида мусобақа ташкилотчиларининг тадбирдан кўзланган асосий мақсад ва унга кўрилаётган тайёргарликлар хусусида қисқача ахборотлари тингланди. Мазкур спорт тадбирида мамлакатимизнинг 16 та шаҳрининг ҳар биридан камида ўн мингдан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Шу муносабат билан тадбир иштирокчилари ва уларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидлаб ўтилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates