Эндиликда Кореяга мавсумий ишларга ҳамюртларимиз жалб қилинади

    Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Адлия вазири Пак Сон Же билан учрашувда келишувга эришди.

    Сеулда бўлиб ўтган учрашувда, дастлаб икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари хусусида сўз борди. Меҳнат муносабатларига оид мавжуд муаммолар ўртага ташланиб уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

    Олиб борилган музокаралар натижасида эндиликда юртдошларимиз Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларда меҳнат қилиши мумкин бўлади.

    Хусусан, қишлоқ хўжалиги, агротехнологиялар бўйича ишлаб, малакасини оширади, бу орқали айни йўналишдаги билим ва кўникмаларини бойитиб, юртимизга катта тажриба билан қайтиши мумкин.

    Бундан ташқари профессионал касб-ҳунарга эга бўлган ўғил-қизларнинг ҳам Кореяда ишлаш имкониятлари пайдо бўлмоқда.

    Айтиш керакки, ушбу йўналишда яъни, маълум бир касб-ҳунарга эга бўлган, қўлида дипломи бор мутахассислар кўп. Эндиликда улар ҳам ўз соҳасидан келиб чиқиб Кореяда фаолият олиб бориши йўлга қўйилади.

    Айни йўналишда Адлия вазирлиги билан келишувга эришилди. Учрашувда юртдошларимизнинг намунали фаолият олиб бориши, Корея давлати қонунларини ҳурмат қилиши икки давлат ҳамкорлик муносабатларининг янада тараққий этишига хизмат қилиши қайд этилди.

    Кореяга вақтинча ишлаш учун борадиган ҳар бир номзод билан мутахассислар алоҳида шуғулланиши, ушбу давлатнинг меҳнат ва миграция қонунчилиги, маданияти, урф-одат ва анъаналари хусусида ахборотлар бериб борилиши маълум қилинди.

    Корея Республикаси Адлия вазирлиги томонидан алоҳида қайд этилдики, агарда ўзбекистонлик ишчилар Корея Республикасининг меҳнат қонунчилигини бузмаса, нолегал фаолиятга ўтмаса, ўз иш жойларини асоссиз ташлаб кетмаса Корея томони ҳамюртларимиз учун ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёрлигини билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates