Янги китоблар тақдимоти

    Фан 6 октябр 2020 3063

    Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Қаҳрамонлари Иброҳим Юсупов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг шеърий китоблари тақдимоти ўтказилди.

    Ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар ва ёш ижодкорлар иштирокидаги тадбирда янги нашрдан чиққан китоблар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

    «Сўз чамани» рукнида чоп этилган ушбу китоблар XX аср ўзбек шеъриятида ўз ўрни ва сўзини айта олган ижодкорларнинг сараланган шеърларидан тузилгани билан аҳамиятлидир.

    –Биз нашриётга шеърларни топшириб, чоп этилишини йиллаб кутардик, – дейди Ҳанифа Орипова(Абдулла Ориповнинг рафиқаси).- Яқиндагина шоир шогирдлари китоб чиқармоқчи эканлигини, унга шеър саралаётганини айтишганди. Бугун нетонгки, ушбу китоб қўлимда.

    Тўпламни варақлаб, Абдулла акамнинг ўзи ҳам хуш кўрадиган шеърлари киритилганидан мамнун бўлдим.

    –Иброҳим Юсупов шеърларини оҳанг жиҳатдан куйга солиш осон, – дейди санъатшунос Бибиайша Қудайберганова. Ушбу китобга шоирнинг қўшиқ бўлган шеърлари киритилган экан. Иккиланмай китобни талабаларга тавсия этаман.

    Китоблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси, «Ижод» жамоат фонди ҳомийлигида “Akademnashr” да 4 минг нусхадан чоп этилган.

    Йиғилганларга ташкилотчилар томонидан китоб тақдим этилди. Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби ўқувчилари ҳамда ёш ижодкорлар Ҳазрат Навоий ҳайкали пойида шеърхонлик қилишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates