Тошкент вилоятида 260 гектар майдонни тўрт юз минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Гумонланувчи ҳужжатларни кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда берган.

    ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга оид жиноятларни фош этишди

    Жорий йилнинг 29 апрель куни Зангиота туманида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилди.

    1985 йилда туғилган «Чирчиқ шағал саралаш» МЧЖ директори, 1981 йилда туғилган, фуқарога Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, ҳудудида ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилган 260 гектар бўш ер майдонини 400.000 АҚШ долларига сотишга келишган.

    Ушбу шахс ҳужжатларини кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 40.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

    Гумонланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Зангиота тумани бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.