Янги мактабгача таълим ташкилоти болаларга бағрини очди

    Таълим 13 апрел 2022 1656

    Сирдарё вилояти Гулистон туманида яна битта давлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.

    Гулистон туман ҳокимияти матбуот хизмати расми

    Бугунги кунда туманда 21 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 5 та Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 93 та оилавий Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 96,7% ни ташкил этади.

    «Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида Теракзор маҳалласидаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирланиб, бугун 180 ўринли янги биноси болажонлар учун ўз бағрини очди. Мазкур мактабгача таълим муассасасининг бунёд этилишида «Барака Гулистон» МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2 миллиард 93 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

    Ҳудудда яшовчи оилаларнинг 180 нафарини ўз бағрига олаётган боғча ақлни пешлайдиган, билимни чархлайдиган замонавий таълим-тарбия воситалари билан жиҳозланган. Бу ерда болажонларнинг овқатланиши, дам олиши, тўгаракларда шуғулланишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Санитария-гигиена, тиббиёт, ёш гуруҳлар учун хоналар, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ёзги айвончалар, ўйинлар майдончалари барпо этилди, деб хабар беради Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates