Янги Наманган шаҳарчаси барпо этилмоқда

    Янги шаҳарча Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари чегарасида жойлашган бўлиб, унинг тенг ярми яшил ҳудуд бўлади.

    Бу ерда 750 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 100 дан ортиқ савдо марказлари, шунингдек мактаб, олий таълим муассасалари, меҳмонхона, шифохона, масжид, мадраса, кинотеатр ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этилади. Янги Наманган шаҳарчаси истиқболда Наманган, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларини боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди.

    Эътиборга молик жиҳатларидан яна бири шаҳарча аҳолисини муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида шаҳарчадаги мавжуд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида, шунингдек умумий майдони 164,2 гектар бўлган 4 та “Орзу, “Юксалиш”, “Ёшлар”, “Янги Ҳаёт” кичик саноат зоналарида ҳамда туташ ҳудуддаги “Кушон” кичик саноат зоналарида 41,0 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

    Бундан ташқари, шаҳарчанинг кириш қисмидаги 68 гектар ер майдонида “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш режалаштирилган.

    “Бу каби олиб борилаётган ишларимиздан кўзланган пировард мақсадимиз – одамларни, вилоят аҳлини рози қилишдир”, дейилади Наманган вилоят ҳокимлиги телеграм каналида келтирилган хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates