Янги Ўзбекистон таълим тараққиёти йўлида дадил одимламоқда

    Бугун ҳар бир ёшнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашиш, салоҳиятини рўёбга чиқариш учун таълим муассасалари, хусусан, мактаблар ва олий ўқув юртлари ўзаро ҳамоҳанг, тизимли ва натижадор фаолият юритиши лозим.

    Куни кеча Президентимиз раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар, илғор халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиш асосида ўқитиш жараёнига замонавий педагогик ёндашувларни кенг жорий этиш, устувор йўналишлар асосида тизимли интеграцияни таъминлаш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

    Йиғилишда илгари сурилган асосий ғоя ва вазифалар таълим тизимининг барча бўғини – мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълимни қамраб олган ҳолда ягона стратегик ёндашув асосида такомиллаштиришни кўзда тутади. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир фарзандимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига, жамиятда муносиб инсон бўлиб камол топишига замин яратиб бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши керак”, деган фикри соҳа вакиллари зиммасига юксак масъулият юклайди.

    Бугун ҳар бир ёшнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашиш, салоҳиятини рўёбга чиқариш учун таълим муассасалари, хусусан, мактаблар ва олий ўқув юртлари ўзаро ҳамоҳанг, тизимли ва натижадор фаолият юритиши лозим. Бунда ўқитувчи шахсига эътибор, унинг билим ва кўникмаларини замонавий талаблар асосида янгилаб бориш, шунингдек, инновацион ёндашувлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларини таълимга интеграция қилиш долзарб аҳамият касб этади.

    Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти жамоаси ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ёндашув ва вазифаларни чуқур англаган ҳолда, таълим сифатини ошириш, хорижий тилларни ўқитишда илғор методларни жорий этиш, ўқитувчи ва талабалар салоҳиятини изчил ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ўқув-услубий базани мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, педагогик инновацияларни таълим жараёнига татбиқ этиш орқали институтимизда замонавий кадрлар тайёрлашнинг ишончли пойдевори яратилмоқда.

    Шу билан бирга, институтимиз мактаб таълими билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш дастурларини амалга ошириш, амалий дарсларни ташкил этиш, илмий-услубий тажриба алмашинуви йўналишида қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Бу эса таълимда узлуксизлик ва сифат барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

    Президентимиз ташаббуси билан таълимда бошланган ислоҳотлар жараёни ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий етук бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Бу борадаги ҳар бир ташаббус, ҳар бир қарор биз – таълим фидойилари учун йўл-йўриқ, мотивация ва масъулият манбаи бўлиб қолади.

    Хайрулла НИШОНОВ,

    Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет

    тиллар институти биринчи проректори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates