Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида

    Ҳужжатлар 24 декабр 2024 658

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

    Янги йил байрамини нишонлаш даврида фуқароларнинг тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–213-сон Фармони билан 2024 йил 30–31 декабрь кунлари дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

    2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилсин ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига:

    меҳнат жамоалари ўртасида ушбу қарорнинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

    Янги йил байрами учун белгиланган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Янги йил байрами учун белгиланган дам олиш кунларида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.

    Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ​​​​​​

    Ш. Мирзиёев


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates