Япония элчихонаси ажратган 3 та грантнинг 2 тасини Қашқадарё тиббиётчилари қўлга киритди

    Унга кўра, Республика кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалига 104 000 АҚШ доллари ва Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси учун 108 000 АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.

    Ушбу маблағлар ҳисобидан Республика кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалига катаракта касаллигини сифатли ва самарали даволаш учун зарур бўлган замонавий, юқори технологик тиббий жиҳозлар ҳарид қилинса, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси учун аёлларда сут бези саратонини эрта босқичларда аниқлаш имконини берувчи замонавий стационар маммограф ускунаси 2024 йилнинг 1-чорагида олиб келиниб, ўрнатилиши кўзда тутилган.

    Маълумот учун, Япония элчихонаси вакиллари жорий йил март ойида воҳага ташриф буюрган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates