Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи ташкилот ва унга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар (вояга етмаганлар учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари) ўртасида тузиладиган битим шакли тасдиқланди.
Битимга кўра, аҳолига:
- соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
- ўз тиббий саводхонлигини ошириш;
- шифокор кўрсатмаларига амал қилиш;
- профилактик ва скрининг кўриклардан белгиланган муддатларда ўтиш талаблари қўйилади.
Оилавий шифокор эса:
- аҳолини белгиланган тартибда қабул қилиш ва маслаҳат (ёки йўлланма) бериш;
- тиббий хизматларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиш;
- дори воситаларини тўғри тайинлаш;
- касалликларни эрта аниқлаш, соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш каби мажбуриятлар юклатилади.
Битимларни имзолаш 2024 йил 1 декабрдан Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда амалга оширилиши бошланди.
Мазкур чора-тадбирлар давлат тиббий суғуртаси механизмлари 2025–2026 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2025 йил 1 январдан бошлаб бажарилади