Япония фан ва технологиялар соҳасида қандай қилиб тараққиётга эришди?

    Японияда фан ва технологиялар тараққиётини шартли равишда 3 босқичга бўлиш мумкин.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари ўрганишига кўра, кунчиқар юртда мазкур тараққиёт қуйидаги босқичларга бўлинади:

    1. Ғарб технологияларини фаол жалб этиш даври (1853-1945 йиллар). Ушбу даврда Япония чет эл технологияларини мамлакатга жалб қилиш сиёсатини олиб борди. Бу жараёнда ҳукумат муҳим рол ўйнади. У хорижий ноу-хау асосида йирик корхоналарнинг яратилишига ҳисса қўшди, кейинчалик улар дзайбатсу (саноат-молия гуруҳлари)га айланди ва Япониянинг саноат ва технологик тараққиётида муҳим рол ўйнади.

    2. Ўзлаштириш даври (1945-1973 йиллар). 1950-1960 йилларда технология сиёсатида танлаш (селектив) ёндашуви устунлик қилди. Япония энг сўнгги фан ва техника ютуқларини фаол равишда ўзлаштира бошлади. 1950-1978 йилларда унинг ҳисобида 26 минг хорижий патент ва лицензия мавжуд бўлиб, улардан олинган умумий даромад 70 миллиард долларни ташкил этди. Бундан ташқари, 60-йилларда "Катта лойиҳалар" деб номланувчи Миллий тадқиқот ва ишланмалар дастури таъсис этилди.

    3. Ўз технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш даври (1973-йилдан ҳозирги кунгача). 1973-йилдан Япония ўз технологиялари ва инновацияларини ривожлантиришга эътибор қарата бошлади ва илмий-тадқиқот ишларига харажатларни оширди. Бу мамлакатда мавжуд технологиялар асосида мутлақо янги маҳсулотлар яратиш ва уларни такомиллаштиришга хизмат қилди.

    Японияда замонавий миллий инновацион тизимни шакллантиришга ҳисса қўшадиган муҳим элемент технополислардир. Япониянинг бутун ҳудуди 19 та технополисга бўлинган. Ҳозирги босқичда технополислар йирик, ўрта ва кичик шаҳарларга айлантирилмоқда: Хамамацу, Нагаока, Ямагучи шулар жумласидандир. Япония технополислари анъанавий саноатга асосланган бўлиб, улар атрофида замонавий жамият учун зарур бўлган бошқа турдош тармоқларни шакллантиради ва ривожлантиради.

    Шу билан бирга, кейинги йилларда Япония бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Улардан бири бу аҳолининг кексайиши ва камайиши билан боғлиқ. Бу муаммо илмий-тадқиқот ва тажриба ишлари учун етарлича инсоний ва молиявий ресурсларни таъминлашни қийинлаштирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates