Японияда БФҚ туфайли 106 киши касалхонага ётқзилди: қурбонлар бор

    Хабарда таъкидланишича Японияда таркибида хамиртуруш билан ачитилган гуруч бўлган Биологик фаол озуқавий қўшимчаларни истеъмол қилган икки киши ҳалок бўлди ва 106 киши касалхонага юборилди.

    Ишлаб чиқарувчи компания Kobayashi Pharmaseutisal баёнотига кўра, Beni-Koji деб номланган парҳез қўшимчасининг мақсади холестерин даражасини пасайтириш эди. Маълум бўлишича, марҳумлардан бири уч йил давомида озиқ-овқат қўшимчасини қабул қилган ва буйрак касаллигидан вафот этган. Иккинчи қурбон ҳақида эса ҳали очиқ расмий маълумот берилмаган.

    Ҳозирда расмийлар тахминан 6 минг турдаги маҳсулотларни ўз ичига олган ушбу турдаги парҳез қўшимчасини текширмоқда. Ишлаб чиқарувчи томонидан 5 турдаги қўшимчаларни, жумладан, ферментланган гуруч қўшилган 300 минг пакетга яқин БФҚ қайтариб еғиб олинган, дея хабар бермоқда Kyodo.