Японияда болалар ўрнига мактабга махсус роботларни юборишга рухсат берилади

    Коронавирус пандемияси бошланганидан буён Япония мактабларида ўқувчиларнинг дарсларда бевосита иштирокини камайтириш тенденцияси кузатилди.

    Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги Кумамото шаҳрида 2760 нафар ўқувчилар 2022 ўқув йилида умуман мактабга бормаган, дея хабар беради The Mainichi нашри.

    Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, таълим тизими раҳбарлари ўқувчиларга ён босишди ва тез орада уларнинг ўрнига мактабга махсус роботларни юборишга рухсат берилади. Ҳар бир робот ғилдираклар, планшет бириктирилган узун штативга эга. Ўқувчилар видеочат орқали ўқитувчилар билан алоқа ўрнатиб, роботнинг ҳаракатини масофадан туриб бошқаришлари мумкин бўлади.

    Шаҳар мактаблари кенгаши дастлаб иккита роботни ноябрь ойида ишга туширишга қарор қилди. Биринчи босқичда мазкур тажриба фақат бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларига тааллуқли бўлади. Тажрибанинг биринчи босқичини келаси йилнинг март ойида якунланлаш кўзда тутилган, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates