Яшил водород ва ўзгарувчан қайта тикланувчи энергияга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

    2021 йил 16 ноябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ўртасида давра суҳбат ўтказилди.

    Суҳбат «Келажак энергияси» ҳудудий дастури билан ҳамкорликда «Яшил водород, ўзгарувчан қайта тикланувчи энергиянинг (ЎҚТE) интеграцияси, ЎҚТEдан ишлаб чиқариладиган энергиянинг прогнози» мавзусида бўлиб ўтди.

    Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги мутасадди корхоналар, Фанлар академиясининг илмий муассасалари вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистон кўп миқдордаги қуёш ва шамол энергияси салоҳиятига эга. Ҳозирги кунда, мамлакатда умумий қуввати 1 500 МВт бўлган қуёш ва шамол электростанцияларини қуриш ишлари бошланган. 2030 йилда бундай станцияларнинг энергетика тизимидаги улуши 25 фоиздан ортиши кутиляпти. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш қувватларининг бундай катта улуши республика энергетика тизимининг қувват балансини тартибга солишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Энергия балансини ишончли тартибга солиш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан стабил таъминлаш учун етарли миқдорда ва сифатли захира қувватлари – «аккумуляторлар» талаб этилади.

    Бундай захиралар манбалари сифатида электрокимёвий батареялар, гидроаккумулятор станциялари, суюлтирилган (сиқилган) ҳаво ёки бошқа газ, суперконденсаторлар, механик ва гравитацион аккумуляторлар, «яшил» водород гази ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Захира энергия манбалари ичида охирги йилларда ишлаб чиқариш таннархи сезиларли арзонлашаётган «яшил» водород келажакда салмоқли улушга эга бўлиши кутиляпти.

    Ташкил этилган тадбирда соҳадаги долзарб ҳисобланган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди:

    - ЎҚТEнинг энергетика тизимига интеграция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар;

    - эришилган муҳим оралиқ натижалар ва тавсиялар;

    - «Яшил» водород: ривожланиш концепцияси ва келажакдаги истиқболи;

    - ЎҚТE ишлаб чиқариши миқдорини прогнозига бўлган талаб, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates