Яйловлардан фойдаланиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

    Ҳукумат 16 феврал 2023 5854

    Президент Шавкат Мирзиёев яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

    Бу ҳақда шу йил 23 январь куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўрсатма берилган эди.

    Юртимизда 21 миллион гектардан зиёд яйловлар мавжуд бўлиб, улар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба. Лекин улардан фойдаланишга оид ҳозирги тартиб яйловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳсулот етиштиришни чекламоқда.

    Шу боис, янги таҳрирда “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳамда яйлов майдонларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

    Бу кўплаб иқтисодий лойиҳаларга йўл очади. Хусусан, Испания ва Португалиянинг етакчи компаниялари иштирокида халқаро молия институтларидан жалб қилинган 7 миллион 800 минг доллар миқдоридаги грант маблағлари эвазига 4 та лойиҳа шакллантирилган. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар, Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил этиш, майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш шулар жумласидандир. Шунингдек, халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан 500 гектар яйловда қуёшдан муқобил энергия олиш орқали қудуқлардан сув чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган.

    Маълумки, яйлов ерларда каврак яхши ўсади, у Қизил китобга ҳам киритилган. Лекин кўп жойларда унинг табиий кўпайиши ва қайта тикланишига зарар етказилмоқда. 2019 йилда табиий каврак майдонлари 33 минг гектар бўлган бўлса, 2021 йилга келиб қарийб ярмига камайган.

    Шу боис кавракнинг ҳар бир тупига етказилган зарар учун жарима миқдорини ошириш, қизил китобга киритилган тожик каврагидан фойдаланишга 3 йил муддатга мораторий жорий қилиш таклиф этилмоқда.

    Давлатимиз раҳбари бу режаларни маъқуллаб, ижросини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates