Йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб этишда EUROUZ ҳамкорлик қилади

    Жорий йил 18 июлда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) Бош котиби Ойбек Шайхов билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда АКТ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) орқали Европа давлатларининг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб этишда ҳамкорлик қилиш ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида гаплашилди.

    Учрашув давомида АКТ вазири мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (BPO ва KPO) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.

    Учрашувда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Келгусида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар гаплашиб олинди.

    Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates