Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда дунёда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 17 фоиздан зиёди гидроенергетика тизими ҳиссасига тўғри келади. Аммо тан олиш керак, бундай электр энергияси ҳозирги вақтда фақат дарёлар ёки бошқа сув омборларига эга жойлардагина ишлаб чиқарилади.
Агар осмондан ёғилаётган сувларни электр энергиясига айлантиришнинг йўли топилсами...
Хотиржам бўлинг, Синхуа (Хитой) университети олимлари бу орзуни ҳақиқатга айлантириш имконини берувчи улкан кашфиёт арафасида туришибди.
Тадқиқотларда аниқланишича, осмондан ёмғир бўлиб ёғаётган сувлар парвоз чоғида ўзидан унча катта бўлмаган энергия чиқарар экан. Хитойлик олимлар яратган трибоелектрик наногенератор эса мазкур кинетик энергияни тўплаб, электр энергиясига айлантириб бермоқда.
Олиб борилган изланишлар натижасида олимлар ҳозирча бир квадрат метрга тенг сув панелларининг қувватини 200 Втгача чиқара олишди.
– Гарчи Д-ТЕНГ (қурилма номи) бир зумда юқори қувватга чиқиш имконига эга бўлса-да, уни мегаватт қувватга олиб чиқиш ҳозирча иложсиз бўлиб қолмоқда, – дейди Синхуа университети аспиранти Ли Сзун. – Аммо келгусида шундай панелларни бирлаштирган ҳолда бу натижага ҳам эришишни мўлжаллаб турибмиз.
Хитойлик гидроенергетикларнинг инсониятга тоза, ишончли ва барқарор энергия етказиб бериш бўйича ваъдалари кўплаб инновацион ёндашувларга ҳам кенг йўл очди. Муҳими, булар орасида мамлакатимизда қўллаш мумкин бўлган сузувчи ва шу туфайли қайта тикланувчи манбага эга гидростансия лойиҳаси ҳам бор.