Байрам кунлари чироғингиз ўчмайди

    “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти байрам кунлари электр энергиясининг барқарор етказиб бериш чоралари кўрилишини маълум қилди.

    Бунинг учун тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда 1395 та махсус авария бригадалари (6466 киши ва 1334 та техника) туну кун фаолият юритиши белгиланди.

    Зарур бўлганда, истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 100дан ортиқ умумий қуввати 90.000 кВА бўлган кўчма захира қувват манбалари (дизель электр станциялари) шай ҳолатга келтирилган.

    "Шу билан бир қаторда, 30 декабрдан 3 январга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан барча энергетика объектларида “технологик осойишталик” яъни, электр қурилмаларида режали таъминлаш ишлари амалга оширилмаслик режими жорий этилмоқда.
    Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақамига, шунингдек, Telegram’даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates