Йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди

    Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон "Қизил китоби"га ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди.

    Жорий йилнинг 29 сентябрь куни "Қизил китоб"га киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоб"и ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро Уушмаси "Қизил китоб"ига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Қораўзак туман "Қойбақ" ОФЙ ҳудудига қўйиб юборилди. Табиат қўйнига 1031 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.

    Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон "Қизил китоб"ига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган, деб хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates