Ёш регбичиларимиз Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди

    Тошкент вилоятининг сўлим Ангрен шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

    Қувонарлиси, унда иштирок этган йигитларимиз кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи беллашувда БАА вакилларига қарши майдонга тушди. Муросасиз ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса малайзиялик регбичиларга насиб этди.

    Регби-7 бўйича U20 Осиё чемпионати, эркаклар:

    1. БАА
    2. Ўзбекистон
    3. Малайзия

    Аёллар:

    1. БАА
    2. Ҳиндистон
    3. Таиланд

    Мусобақанинг ёпилиш маросимида терма жамоамиз қўлга киритган ушбу муваффақият, мамлакатимизда жамоавий спорт турларининг ривожланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди. Ушбу авлод вакиллари келажакда Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишларига ишонч билдирилди.