Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ушбу ташрифни ташкиллаштиришга умумий раҳбарлик қилаётган Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг мутасадди шахслари кутиб олди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт Маркази раҳбарияти ҳамда юртимизга ташриф буюрган регби бўйича Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар уларга яратиб берилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдиришди.
Ўзаро дўстлик руҳида ўтган учрашувда Корея Республикасининг регби бўйича терма жамоаси билан амалга ошириладиган ишларни Ўзбекистон Республикаси регби федерацияси билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказилишини таъминлаш, халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари билан боғлиқ масалалар, келажакдаги истиқболдаги режалар юзасидан келишиб олдилар.
Шерзод Шарипов,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникацилар департаменти