Тошкент вилояти регби федерациясига раҳбар тайинланди

    Тошкент вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлар бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров Тошкент вилояти Регби федерацияси раҳбари этиб тайинланди.

    Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган мулоқотда туман ва шаҳар ҳокимлари масъуллари, ҳудудлардаги спорт бўлимлари раҳбарлари, ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Мулоқотда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев мазкур спорт турини ривожлантиришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани, шунингдек, вилоятда мазкур спорт турининг нуфузини ошириш, моддий-техник база ва инфратузилмасини яхшилаш, регби бўйича мутахассисларни тайёрлаш, вилоят спортчиларни халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон Регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев сўз олиб, янги тайинланган раҳбарнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади ҳамда вилоят ҳокимига Регби федерациясининг рамзий коптогини тоширди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.