Ёш сиёсатчилар мактаби

    "Ёшлар қаноти" фаолларидан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Гулистон шаҳар Қурилиш касб-ҳунар техникумида "Ёш сиёсатчилар мактаби" лойиҳаси ташкил қилинди.

    Тадбирда ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсати, давлат дастурининг амалга оширилишида партия ташкилотларининг муносиб иштироки ҳақида фикрлашилди. Жамиятни ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб ғоялар тўғрисида сўз юритилди.

    Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. Мулоқот якунида "Ёшлар қаноти" фаолларидан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates