Ёшга доир пенсиялар "автоматик" тарзда тайинланади

    Энди 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тарзда тайинланади.

    Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

    Қайд этилишича, пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказиш орқали 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

    — пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар "автоматик" тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

    — фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

    Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

    Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

    Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқарога қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида унинг телефон рақамига "пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори" тўғрисида маълумот юборилади.

    Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга "автоматик" тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates