ЮНЕСКО экспертлари аҳолининг медиа ва ахборот саводхонлигини ошириш масалалари билан қизиқдилар

    Жорий йил 19 сентябрда Сенат аъзоларининг ЮНЕСКО экспертлари Олунифеси Сураж ҳамда Аннетте Оболенски билан учрашуви ўтказилди.

    Унда ЮНЕСКО экспертлари томонидан мамлакатимизда ахборот очиқлиги, медиа соҳаси ва журналистларга юртимизда яратиб берилаётган шароитлар ҳақида ижобий фикрлар билдириб ўтилди.

    О.Сураж “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси билан шахсан танишиб чиққанлигини таъкидлаб, унда соҳаларни рақамлаштириш бўйича белгиланган устувор вазифаларни юқори баҳолади.

    Шунингдек, яқинда Парижда бўлиб ўтган олимпиадада Ўзбекистон кўрсатган тарихий натижани эътироф этиб, ғолиблар қаторида аёлларнинг борлиги соҳада аёллар улуши ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади.

    Бундан ташқари, экспертлар сўнги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритиб келинаётганлиги ва улар билан мунтазам танишиб боришаётганини билдирдилар.

    Учрашув давомида ЮНЕСКО экспертлари медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича миллий стратегияни яратиш юзасидан изланишлар олиб борилаётгани, мазкур лойиҳани амалга оширишда парламентнинг ҳам роли муҳим эканлигини таъкидладилар.

    Мазкур масала юзасидан сенаторлар ўз фикрларини билдириб, бу борада соҳада қабул қилинган қонунлар ҳамда Сенат томонидан олиб борилган парламент назорати натижалари ҳақида маълумот бериб ўтди, шунингдек, ЮНЕСКО билан ҳамкорлик бўйича таклиф ва тавсияларини илгари сурди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates